

31 ёшли испаниялик ёзда эркин агентга айланади. У МЮнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди. Мата январда "Барселона" билан музокара ўтказган, лекин бу иш мавсум якунланганидан сўнг ҳал этилиши маълум қилинганди.
Футболчи 2+1 кўришидаги шартнома тузишни ва йилига 5 миллион евро маош олишни хоҳламоқда.
Жорий мавсум АПЛда Мата 22 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та ассист қайд этди.



