

«Жамоамга раҳмат айтмоқчиман. 65 дақиқа жуда яхши ўйнадик. Аммо охирида жуда қўпол хатога йўл қўйдик. Бу футбол, бироз хафаман.
2:0 ҳисобида олдинда бориб учинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Левандовскининг голигача «Бавария»да деярли вазият бўлмаганди. Кичик хато Мюллернинг голи билан якунланди. Ҳеч ким «Бавария» билан Мюнхенда шундай ўйнашимизни кутмаганди. Мағлуб бўлдик, аммо кўрсатган ўйинимиздан уялмаймиз.
Энди Италия чемпионатига эътибор қаратамиз ва кейинги йилги ЕЧЛни кутамиз», – дейди Аллегри.



