

"Яқиндагина "Барселона" ЕЧЛ-2014/15 финалида "Ювентус"ни мағлуб этган учрашувни томоша қилдим. Учрашувда Неймар, Луис Суарес ва Лео Мессининг яратган мўъжизаларни тил билан тарифлаб бўлмайди.
Ҳар бир футболчининг майдондаги позицияси ва вазифалари бўлади. Ушбу учлик дунё футболига гўзаллик тақдим қилди. Умид қиламанки, Неймар "Барселона"га қайтади ва улар яна бирга ўйнашади. Мухлислар ҳам буни исташади", - деди Маскерано.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йили ПСЖга 222 млн евро эвазига трансфер қилинганди.



