Машҳурликда ўғлидан қолишмаётган аёл
19 фев 2019 01:25
Янгиликлар
Машҳурликда ўғлидан қолишмаётган аёл
Дзаньоло ҳисобида А Серияда 14 ўйин, 3 гол ва 2 ассист мавжуд. Яқинда эса у "Порту"га қарши ЕЧЛ нимчорак финал учрашувида дубль қайд этиб бутун Европа оғзига тушди. ЕЧЛда дубль қайд этган италиялик энг ёш футболчига Николо Дзаньоло бир зумда таниқли инсонга айланди.
Нафақат Николо Дзаньоло ўз ўйинлари билан машҳурликка эришмоқда, балки унинг онаси Франческе Косте ҳам инстаграмдаги постлари орқали барчани лол қолдирмоқда. Машҳурлик бобида Николонинг онаси Франческа ўғлидан қолишаётгани йўқ. Аслида унинг ташқи кўриниши, одатий селфиларида ғайри-табиийлик йўқ.
Бироқ "Corriere della Sera" хабарига кўра, инстаграмга расм жойлашга кўникиб ва ўрганиб қолган онасининг бу ишлари ўғлига кўп ҳам хуш келмаяпти. Дзаньоло онасига инстаграмда камроқ вақт ўтказишни сўраган.
"Ойи, бўлди, тўхтанг! Расмлар жонга тегди. Сизнинг ёшингиз 40да! Нималар билан бандсиз", - дейди Николо ўзининг ойисига йўллаган мурожаатида.
Айтганча, Николо Дзаньоло Италия қуйи лига жамоаларида тўп тепган собиқ футболчи Игорь Дзаньолонинг ўғли. Николонинг онаси эса ўғлининг футболчилик фаолияти туфайли Римга қўчиб келди. Футболчининг отаси билан опаси эса Специяда истиқомат қилади. У ерда Николонинг отаси ўзининг хусусий бари хўжайинчилик қилади.
Франческа ўғли Римда маиший муаммоларга дуч келмаслиги учун бирга туради. Аммо шунга қарамай Франческада бўш вақт етарлича топилади. Айнан ўша бўш вақтларида Николонинг ойиси инстаграмда ўз фаоллиги билан ажралиб туради.
Фикрлар