

Мисрлик журналист Омар Яссиннинг инсайдига кўра, Африканинг энг совриндор клуби ўзбекистонлик футболчини 600 минг долларга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқда. Тўла трансфер эса 2 млн долларга амалга ошади. Шунингдек, 28 ёшли ўйинчи янги жамоасида йилига 1,5 млн доллар ишлаб топиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, вингер 2021 йилнинг январида “Пахтакор”дан “Ал Насср”га ўтди. У ижара асосида маълум вақт “Шабаб Ал Аҳли” (БАА)да тўп тепди.

Манба: Жалолиддин Машарипов Африка клуби билан шартнома имзолади



