UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   1 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  1 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  1 15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  2 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  9 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  4 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  12 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  11 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  26 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  25 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  13 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0

"Машъал": Янги мавсумга янги мақсадлар билан Янгиликлар

"Машъал": Янги мавсумга янги мақсадлар билан

Яна бир неча кундан сўнг интиқиб кутилган Олий лига баҳсларига ҳам старт берилади.
"Машъал" биринчи турни сафарда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади. 14 март куни бўлиб ўтадиган  баҳсга "газчилар" жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

"Машъал" бу мавсум ўз олдига энг юқори маррани қўяди ва шу мақсадда ҳар бир учрашувга майдонга тушади.

Бу мавсум "Машъал" расмий сайти орқали ҳар бир учрашувдан онлайн матнли  трансляцияни ўқиб , фотоларни тезкор тарзда томоша қилиб борасиз.  Ундан ташқари учрашувларнинг энг эсда қоларли лаҳзаларини видеошархини томоша қиласиз.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир ижтимоий сайтларда клубнинг расмий саҳифалари очилган. Бу саҳифаларга аъзо бўлиш орқали биз билан янада яқин бўласиз.

Ҳар бир ёшлар лигаси, асосий таркиб баҳси, биринчи лига ўйинларидан энг тезкор хабарларни твиттердаги расмий саҳифамиз "@fcmashal_uz" орқали кузатиб борасиз. Ундан ташқари расмий сайтимиз "FCMASHAL.UZ" нинг  "INTERAKTIV" бўлими орқали ҳам баҳсларни сайтимиздан тўғридан - тўгри ўқиб борасиз. Сайтимизнинг "CHEMPIONAT" бўлимлари орқали турнир жадвали ва ҳар бир ўйин натижалари бериб борилади.

"FACEBOOK" даги " Fc Mashal" расмий саҳифасида клубга алоқадор барча расмий маълумотлар сизга етказиб борилади.  ONDOKLASSNIKI.RU ижтимоий тармоғида клуб "Mash'al F.C (MUBAREK)" номли ўз гуруҳига эга ва бу гуруҳда клубга алоқадор хабарлар қўйиб борилади.

2015 йил учун "Машъал" янги футболчилар билан тақдимотни ўз уй учрашуви олдидан Муборакда ўтказади. Бу ҳақида алоҳида хабар бериб ўтамиз.

Янги мавсумга жамоамиз янги мақсадлар билан йўлга чиқмоқда. Олдинда бизни жуда ҳам қизиқарли мавсум кутиб турибди. Мухлисларни стадионга чорлаймиз, зеро мухлислар ишончи "Машъал" учун энг муҳими.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика