UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  8 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  5 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  221 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2

“Машъал” ва Шоҳруҳ Достонов ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишадиган бўлди Янгиликлар

“Машъал” ва Шоҳруҳ Достонов ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишадиган бўлди

“Машъал” футболчиси Шоҳруҳ Достонов ПФЛга шикоят билан мурожаат қилган эди.

“Машъал” жамоаси аъзоси Муборак клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ва шу боисдан фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш ниятида эканини, бироқ “Машъал” унинг амалдаги шартномаси борлиги сабабдан футболчига бошқа жамоага кетишга рухсат бермаётгани юзасидан ПФЛга шикоят билан мурожаат қилган эди.

Футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиши ва ўйинчиларнинг мақомини белгилаш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан атрофлича суриштирув ишлари олиб борди. Ҳар икки томон вазиятга ўз қарашларини баён этишди. Ўтказилган юзма-юз учрашувда “Машъал” жамоаси вакиллари, футболчи ҳамда унинг ота-онаси иштирок этишди. Якунда ҳар икки томон келишган ҳолда ўртадаги йил сўнггига қадар мавжуд бўлган шартнома бекор қилинадиган ва Шоҳруҳ Достоновнинг бошқа жамоага бориб қўшилишига “Машъал” қаршилик қилмайдиган бўлди.

Мазкур масала бўйича томонлар анча вақтдан буён бир тўхтамга кела олмаётган эди. ПФЛ якунда вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқди ва ҳар икки томоннинг келишувига эришилди. Шоҳруҳ Достонов ва учрашувга ташриф буюрган унинг ота-онаси ушбу келишмовчиликнинг ижобий ҳал бўлганидан мамнунлигини билдиришди ва ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.  



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика