UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  0 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  9 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

"Машъал": Мураббийимиз ФИФА сертификати соҳиби Янгиликлар

"Машъал": Мураббийимиз ФИФА сертификати соҳиби

6-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ФИФА аъзолари дарвозабонлар мураббийлари учун беш кунлик ўқув-машғулот курсини ўтказди.
Унда 20 тадан зиёд юртимиздаги профессионал клубларда фаолият олиб бораётган дарвозабонлар мураббийлари иштирок этди. Жумладан "Машъал" клубидан биринчи лига ва клуб болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг дарвозабонлар мураббийи Актам Бердиев ҳам иштирок этди.

Махсус ўқув курси якунида ушбу мураббийимиз ФИФА томонидан махсус сертификат билан тақдирланди.

Бу ҳақида мураббийимиз қуйидагилаpни айтиб ўтади.

"ФИФА томонида ташкил этилган ушбу курс бизга катта тажриба бўлди. Кўп нарсани ўрганиб амалда қўллаш учун қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди. Футболда дарвозабонлар мураббийининг роли ҳақида етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлдик.  Айни вақтда замонвий футболда дарвозабонлардан нафақат қўл билан яхши ўйнаш, балки оёқдаги маҳорат ҳам талаб этилмоқда. ФИФА вакиллари асосан дунёнинг энг машҳур клубларидан бўлган "Челси", "Реал" каби клубларнинг дарвозабонлари маҳорати билан таништирди. Шу клублар асосида машғулотлар жадвали ва қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди" , - дейди Актам Бердиев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика