"Машъал" иккинчи давра олдидан янги футболчиларни таништирди ВИДЕО
02 авг 2015 16:07
Янгиликлар
"Машъал" иккинчи давра олдидан янги футболчиларни таништирди ВИДЕО
Биринчи даврадан сўнг сафимизга Мирзоҳид Ғофуров ва Дилявер Абибуллаев келиб қўшилди. Ғофуров ўтган мавсумлардан жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ва биринчи даврадан сўнг "Бунёдкор"дан яна клубимизга қайтган бўлса, Абибуллаев биринчи марта "Машъал" аъзоси сифатида ҳаракат қилади.
Бугун ҳар икки футболчи жамоамиз аъзоси сифатида таништирилди. Унга кўра Ғофуров 23 рақамни, Абдибуллаев эса 47 рақамни танлади.
Мирзоҳид Ғофуров: "Жамоага ёрдам бериш учун келдим. "Машъал" мен учун бегона клуб эмас. Ҳозир клуб ўзига номуносиб ўринда турибди. Ўйлайманки муносиб жойимизни эгаллаймиз. Иккинчи даврада 23 рақамни танладим. Асосийси ўйин ва янги натижа кўрсатиш. Мубораклик мухлислар бизни ҳурмат қилади ва биз бунга муносиб ўйин кўрсатиш учун ҳаракат қиламиз"
Дилявер Абибуллаев: "Олдинги мавсумларда ҳам ушбу клубдан чорлов бўлган ва бу мавсум "Машъал" шарафини ҳимоя қиламан. Мухлислар ишончини оқлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. "Машъал" клуби ўзбек футболида ўз ўрнига эса ва бу йерда кучли жамоа шаклланган. Мавсумни имкон қадар юқори поғонада якунлашни истаймиз ва бунинг учун ёрдам бериш биринчи вазифамдир"
Шундан сўнг ҳар икки футболчига ўз либослари тақдим этилди.
ВИДЕО
ФОТОГАЛЕРЕЯ:
Фикрлар