UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41"Реал Бетис" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  2 21:16"Наполи" — "Интер". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  3 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  12 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  16 19:58"Ахмат" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  2 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  6 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  6 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  0 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  1 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  3 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  19 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  4 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  1 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  12 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  24

Маъруф Абдусаломов: “Раҳбариятнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан” Янгиликлар

Маъруф Абдусаломов: “Раҳбариятнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан”

Яқинда“Андижон” вице-президенти сифатида иш бошлаган Маъруф Абдусаломовдан сайтимиз учун илк интервьюни олдик.

Маълумот учун айтиш мумкинки, 34 ёшли Абдусаломов футбол оламида бегона шахс эмас. Сабаби Маъруф Жамолиддинович илгари ўзи ҳам “Андижон” ёшлар жамоасида ўйнаган ва кейинчалик жамоа маъмур ва турли лавозимларда фаолият юритган. Эндиликда у клуб раҳбари сифатида енг шимариб ишга киришди.

- Ўтган йили “Андижанка” жамоаси билан 3-ўринни эгалладик. Биздан олдин ишлаган марҳум Мироман Кимнинг ўзидан яхши из қолдириб кетганини кўпчилик яхши билади. Биз ҳам имкон қадар унинг қайд этган натижасидан паст бўлмаган кўрсаткични қилишга харакат қилдик. Албатта аёллар футболи билан эркаклар футболининг фарқи бор.


- Яқинда вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевичнинг шахсан ўзи қабулига чақириб, “Андижон” жамоасининг ҳам бошқарувини менга ишониб топширишини билдирди. Биласизми бу мен учун кутилмаган хол бўлди. Чунки бу нарса ҳаёлимга ҳам келмаганди. Шу боис “Андижанка”нинг янги мавсум режалари борасида бош қотириб, ўзимизга яраша режаларни ишлаб чиқаётгандик. Эндиликда вилоятимиз раҳбарининг ушбу топшириғини бажаришга киришдик. Насиб қилса раҳбарларнинг ишончини оқлаймиз ва бу борада жиддий иш олиб бормоқдамиз. Бу жуда масъулиятли вазифа эканлигини яхши тушуниб турибман. Лекин бажарса бўлади. Қолаверса бизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турган инсонлар кўп учрамоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Андижонда халқ футболни севади. Ишқибозларимизни янги мавсумда қувонтириш учун курашчан жамоа шакллантирмасак бўлмайди.  

- Футбол оламига энди кириб келганим йўқ. “Андижон” жамоасида илгари ишлаганим учун ҳам клубдаги вазиятдан озми-кўпми хабарим бор ва ўзига тушунчага эгаман. 

- Клубда ишни энг аввало футболчиларга ўтган йилги қарздорликларни беришдан бошладик. Кеча клуб қароргоҳига жамоа фахрий ишқибозларини таклиф этиб, бошланажак иш олдидан қўй сўйиб, қон чиқардик. Буларнинг ҳаммаси яхшиликка бўлсин. Ўтган йили жамоа таркибида ўйнаган ва бугунги кунда сафимизда қолишни маъқул топаётган йигитларга маълум бир миқдорда нақд пул маошларини бердик. Насиб қилса эндиликда клубда қарздорликлар бўлмаслигини олдини оламиз. Бу борада бизнес режалар ҳам ишлаб чиққанмиз. Фақат уни аста-секин амалда жорий этиш қолди холос.


- Янги мавсумга тайёргарлик режаси мураббийларнинг қўлида бор. Таркиб борасида ҳам бари ишни уларга қўйиб берамиз. Селекция жараёни эса мавсум стартига қадар давом этади. Ҳозирданоқ айрим футболчилар билан музокарага киришилди. Биз томондан эса ташкилий ишларни тўғри йўлга қўйиб олишдир. Қолганини мавсум давомида билиб оламиз.

- Яна шуни ҳам айтиш лозимки “Андижон” билан бирга аёллар жамоамиз “Андижанка”ни бошқаришда давом этамиз. Асосий эътибор барибир эркаклар жамоасига қаратилади. Лекин бу билан қизларимизни ҳам ўз холига ташлаб қўймоқчи эмасмиз. Уларнинг ҳам олдига совринларни ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилмоқда. Бунинг учун ҳар бир ҳодим жиддий иш олиб бормоқда.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика