Мартино: "Месси Батистиутанинг рекордини Америка Кубогида янгилашини истайман"

Aslanov Jasurbek
19 июн 2016, 11:43
Аргентина терма жамоаси бош мурабийи Херардо Мартино Венесуэла устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ҳужумчи Лионель Месси турнирни мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида тарк этишини истайди.

Айни дамда "Барселона" форварди ҳисобида 54 та гол бор ва у Габриэль Батистутадан 2 та голга қолиб кетмоқда.

"У деярли рекордни янгилади, аммо бу воқеа Америка Кубоги вақтида содир бўлишини истайман. Месси ҳимоячилар унга бор эътиборини қаратганини яхши билади, лекин ўз вазифасини бажаряпти" - дейди Мартино.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Four-Four-Two