UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  4 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  3 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1

Март ойида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртоқлик ўйини ўтказилиши мумкин Янгиликлар

Март ойида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртоқлик ўйини ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси 2020 йилнинг март ойида Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.

Бу ҳақда "Kozhakhmet_inside" Телеграм каналида маълум қилинди.

"Қозоғистон терма жамоаси 2007 йилда бир қатор эсда қоларли баҳслар ўтказган, уларнинг орасидаги энг шов-шувлиси Сербия устидан қозонилган ғалаба эди.

Ўша пайтлар лига ва федерация битта ташкилот бўлган ва терма жамоа қизиқишлари доирасида ҳар қандай ишни бажарса бўларди. Масалан, 14 кунлаб йиғин ўтказиш. Сербияга қарши баҳсдан бир ой олдин Шимкентда "Алма-ТВ Кубоги" ўтказилди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этган. Турнир ўзбеклар устидан қозонилган "можароли" ғалаба билан якунланган (баҳс дуранг билан тугаган, аммо турнирда биз ютганмиз). Ўша учрашувда қирғизистонлик ҳакам жанубдаги қўшниларимизни очиқчасига "ўлдирган". Ўша ўйинда стадионда эдим ва ҳисоб 1:1 пайтида Анвар Солиев бизнинг жарима майдончамиз ичида йиқитилди, бироқ хуштак чалинмади. Ҳаммаси шундай кейин бошланди! Ўзбекистон терма жамоаси ҳакамларга ташланиб қолди, массажки кўз ўнгимда лайнсменга зарба берди. Умуман олганда, жуда катта жанжал бўлган.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига мураббий ўрнига Ўзбекистон футбол федерацияси менежери Алишер Никимбаев келган ва майдондаги вазият ҳақида "оловли" гапларни айтиб, қуйидагича баёнот берган: Ўзбекистон терма жамоаси энди ҳеч қачон ҳар қандай даражада Қозоғистон билан ўйнамайди. Шундай қилиб, икки мамлакат ўртасидаги футбол муносабатлари якунига етганди.

Мана, орадан 13 йил ўтди, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўша можароли баҳсдан сўнг ўзининг илк учрашувини ўтказиши мумкин. Ҳозир иккала федерациялар бу борада музокаралар ўтказишмоқда. Учрашув март ойида ўтказилиши режалаштириляпти, баҳсга Тошкент мезбонлик қилиши мумкин.

Жуда қизиқ. Биз ҳар соҳада Ўзбекистон билан ашаддий рақибмиз. Шу сабабли ушбу ўйин катта қизиқишларга сабаб бўлиши мумкин" - дейилади "Kozhakhmet_inside" каналида.


Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ушбу маълумотга фикр билдирди.

"Аниқлик киритмоқчиман:

1. Ўша ўйинда мағлуб бўлмаганмиз, дуранг қайд этилган.

2. Мен Қозоғистон билан бошқа ўйнамаймиз демаганман. Муносабат ўзгармагунича учрашув ўтказмаймиз деганман. Чунки "Алма-ТВ Кубоги"да содир бўлгани биринчи бундай воқеа эмасди.

3. Қозоғистонга қарши баҳсдан олдин ўша пайтдаги ҚФФ раҳбарларидан бири, собиқ ҳакам Александр Кулаков мени реферилар хонасига таклиф қилди ва ҳакамлардан учрашувни ҳалол бошқаришни сўради. Уларнинг тушунчаси бўйича "ҳалол" шундай бўлса керак.

4. Умуман олганда, ўша баҳсни озарбайжонлик ҳакамлар бригадаси бошқариши керак эди, аммо ташкилотчилар Дмитрий Машенцев бошчилигидаги арбитрларни тайинлашди. Бу қарор нафақат бизни, балки Озарбайжон ва Қирғизистон делегациясини (Машенцевдан ташқари) ҳам ғазаблантирди.

5. Ўша воқеа учун шахсан мени мукофот пулидан айиришди.


Март ойида Тошкентда ўтказиладиган баҳс ҳақида тўхталсак. Нега энди йўқ? ҚФФнинг ўша раҳбарлари ҳозир футболда эмас, мамлакатлар ва федерациялар ўртасидаги муносабат яхши томонга ўзгарган. Учрашув ўтказиб, ким кучлироқ эканини аниқлаш вақти келди" - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика