

Маълумотларга кўра, 25 ёшли Антони Марсьяль тез орада "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилиши мумкин. Агар "Манчестер Сити" ҳужумчиси Ферран Торресни сотиб олиш варианти ўхшамаса, Марсьяль каталонияликлар шорт-листида пайдо бўлади.
Марсьяль 2015 йилда 60 млн еврога "Монако"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан буён клуб шаънини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг жамоа билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнигача амал қилади.



