UZ

Сўнгги янгиликлар

Марсьяль Испанияга етиб келди Янгиликлар

Марсьяль Испанияга етиб келди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль "Севилья"га ўтди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, 26 ёшли франциялик футболчи трансферни якунлаш учун 25 январь куни Испанияга учиб кетган.

"Лион" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Марсьяль 2013 йилнинг ёзида беш миллион евро эвазига "Монако"га кўчиб ўтган. Орадан икки йил ўтиб, "Манчестер Юнайтед" франциялик футболчининг трансфери учун 60 миллион евро тўлаган.

Transfermarkt портали футболчининг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Марсьяль МЮ сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика