

"Ўйинни ёмон бошлаганимиз йўқ, аммо биринчи голдан сўнг бўшашдик. Бундай очко йўқотиш - жуда аламли. Рақиб ҳисобни тенглаштирганидан сўнг, улар ҳужум қилишда давом этишди ва яна гол уришди. Мавсум узоқ, биз соврин учун курашни давом эттирамиз. "Реал" "Севилья"га қарши баҳсда бирозгина бўшашди ва бундан керакли хулоса чиқаради. Буни такрорламаслик лозим" - дейди Марсело.



