UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  25 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5

Марсело Коэльо : "Биз оддий жамоа эмас, Япония билан ўйнадик" Янгиликлар

Марсело Коэльо : "Биз оддий жамоа эмас, Япония билан ўйнадик"

Осиё чемпионати 2-туридан ўрин олган Малайзия - Япония учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Малайзия бош мураббийи Марсело Коэльо иштирок этди.

“Биз икки хил тайм ўтказдик. Биринчи бўлимда Япония Осиёнинг энг кучли жамоаси эканини кўрсатди ва 10та гол уриб буни исботлади. Биринчи бўлимда бунчалик бўлишини кутмагандик. Танаффус вақтида имкон қадар камроқ гол ўтказиш кераклигини айтдим. Иккинчи бўлимда жамоам бу нарсани уддалашга ҳаракат қилди. Бугун биз Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик”,  - дейди Марсело Коэльо.  

- Биринчи бўлимда қор парчаларига ўхшаб сочилиб кетди. Шундайми?
- Албатта бу тўғри фикр. Ўйин бошидаги режаларимиз буткул парчаланиб кетди. Япония икки хил ўйин кўрсатди. Қатар билан баҳсда биттагина гол урганди, бугун эса 11та.

- Жамоаингиз йирик ҳисобда ютқазди лекин шундай бўлса ҳам шогирдларингиз ўйинида ижобий жиҳат кўрдингизми?
- Биринчи навбатда жамоамнинг охиригача кураш олиб боргани. Япония илк дақиқалардан қандай важоҳат билан майдонга тушганини кўрдик. Шогирдларим тўпни тепиб юбориб саросимага тушиб қолишмади. 3-4 та гол уриш имконияти ҳам бўлди.

- Бугун ўйиндан олдин берган интервьюингиз чоғида шогирдларим ўйинга руҳан тайёр деб айтгандингиз. Ҳисоб 1:11 бўлди, балки уларни руҳан тайёрлай олмагандирсиз?

- Баъзан руҳан тайёргарлик кучли бўлса ҳам ўйлаган ҳамма нарса ҳам амалга ошавермайди. Биринчи таймда рақиб 10та гол урди, иккинчи бўлимда 1та. Футзалчиларим руҳий жиҳатдан тайёр эди, биз ўртамиёна эмас жуда кучли жамоага қарши ўйнадик.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика