Марсело: "Бразилия терма жамоаси Тите билан яна юқорига кўтарилади"

Aslanov Jasurbek
7 сен 2017, 13:45
2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Бразилия терма жамоаси яна чўққига чиқади.

Ҳимоячи Марсело шундай фикрда.

"Менда футболдаги охирги миссия бор. Бразилия жахон чемпионатига қайтмоқда. Буни эслаб қолинг. Тите  билан биз Бразилияни чўққиларга олиб чиқамиз" - дейди Марсело.

Эслатиб ўтамиз, Бразилияда бўлиб ўтган жахон чемпионатида Бразилия терма жамоаси 4-ўринни эгаллаган эди, бронза учун бўлган учрашувда Бразилия Голландияликларга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›