UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  18 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3

Марко Симич: «Локомотив» ўтган йилги чемпион, улар чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга уринишади» Янгиликлар

Марко Симич: «Локомотив» ўтган йилги чемпион, улар чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга уринишади»

«Пахтакор»нинг черногориялик ҳимоячиси «Локомотив» билан ўйиндан аввал учрашув хусусида фикрларини билдирди.

- Қийин ўйин бўлишини кутяпмиз. «Локомотив» охирги икки беллашувда зафар қучди. Улар ўзларини тиклаб боришмоқда. Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сабабли бу жамоада муаммолар юзага келди. Айни пайтда тиғиз тақвим туфайли барчада тикланиш ва кейинги учрашувларга тайёрланиш борасида қийинчиликлар пайдо бўлди. Жамоалар бир хил вазиятда деб айтсак хато бўлмайди.

Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. Рақибимиз ўтган йилги чемпион, улар чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга уринишади. Кучли жамоа эканини айта оламан. Яхши савиядаги ўйинчилар жамланган.

Асталик билан олдинга қадам ташлаб бормоқдамиз. Ўтган йилги учрашувда бу жамоа дарвозасини ишғол қилгандим. Айни пайтда биз учун энг муҳими жамоавий ғалаба, - деди Симич.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика