Марко Ройс жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди

Narzulla Saydullayev
7 июн 2014, 09:27
Германия терма жамоаси етакчиларидан бири Марко Ройс Арманистонга қарши (6:1) кечган ўйинда жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.
Бугун 25 яшар ярим ҳимоячи МРТ текширувидан ўтади ва шундан сўнг жароҳатнинг нечоғлик жиддий эканлиги маълум бўлади.

Таъкидлаш жоиз, Дортмунднинг “Боруссия” клуби аъзоси бугунги ўйиннинг 43-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни жамоа шифокорлари ёрдамида тарк этган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com