
У Арманистонга қарши кечган учрашувда жароҳат олиб, жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши маълум бўлди.
“Нима дейишни ҳам билмайман. Ҳозир ҳаёлимдан ўтаётган нарсалар фақат ўзимгагина аён. Орзуларим қандайдир сониялар ичида чилпарчин бўлди. Начора, энди муолажаларни олиб, майдонга янада кучлироқ бўлиб қайтишим керак.
Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоамизга омад тилайман. Ўйлайманки, мен орзу қилган чўққини забт этишни Германия терма жамоасининг ҳар бир аъзоси ҳам истайди. Ишонаманки, улар менсиз ҳам бу вазифани уддалашади”, - дея “Боруссия” расмий сайтига интервью берган Ройс.
Эслатиб ўтамиз, Марко Ройс тахминан 5-6 ҳафтадан сўнг майдонга қайтади. Мундиални эса аниқ ўтказиб юборади.