UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  0 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  7 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  9 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26

Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак" Янгиликлар

Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин Қатар термаси устози Маркес Лопес ҳал қилувчи баҳс ҳақидаги ўзининг якуний ҳулосаларини баён қилди.

"Тикланиб олиш учун фақатгина икки кун вақтимиз бўлди. Дам олиш ва қайта тикланиш финал олдидан ҳал қилувчи фактор бўлади. Айниқса, финал Иордания каби кучли рақибга қарши эканини ҳисобга олсак.

Барча шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Улар бу босқичга муносиб эдилар. Ҳар бир футбочимиз финалгача босиб ўтилган йўлда ўз ҳиссасини қўшди. Бу фалсафамизнинг ажралмас қисми.

Футболчилар машина эмас. Улар тинмай югуришади, футбол ўйнаш қийин. Афиф, Алмоез ва Ал Ҳайдосларни ўзгартириб туришимиз табиий ҳолат. Ҳеч қайси ўйинчи 90 дақиқа юқори темпда ўйнолмайди. Ғалаба қозониш учун барчасини қиламиз. 

Финалда доим босим бўлган. Турнирда катта сенсация қайд этаётган Иорданияга қарши бу босим янада катта бўлади. Бироқ, биз вазмин ҳолатдамиз, нима қилишни яхши биламиз. Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак", -дейди Маркес Лопес.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика