UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  2 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  1 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Марказий Осиё Суперлигаси ёхуд ўзбекча утопия Янгиликлар

Марказий Осиё Суперлигаси ёхуд ўзбекча утопия

Бир неча соатдирки, футбол оммаси Европа Суперлигаси атрофидаги можароларни муҳокама қилмоқда.

Очиғи, мен учун жуда ғалати воқеа бўлди. Ухлашимдан олдин Европа Чемпионлар Лигаси футбол оламининг энг обрўли ва сердаромад мусобақаси эди. Уйғонсам, "пистанинг пўчоғи"га айланиб қолибди. Бу ҳақда дастлабки миш-мишлар тарқалганда утопияга йўйганлар ҳозир ўтиришга жой тополмаяпти. Бундан футбол ютади ёки ютқазади, билмайман. Воқеалар ривожининг кейинги қисмини олдиндан тахмин қилмоқчи эмасман. Менга кўпроқ ўзбек футболи ёқади...
Анча олдин "Facebook"да CAFAнинг мунтазам чемпионатини кўришни орзу қилишим ҳақида ёзгандим. Фурсат туғилганида шу мавзуга батафсилроқ тўхталишга қарор қилдим.
CAFA — бу Марказий Осиё Футбол Федерацияси. Унинг таркибида Афғонистон, Эрон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон футбол федерациялари бор. Орзу қилардимки, шу мамлакатларнинг энг кучли жамоалари битта мусобақа остида бирлашса. Дейлик, турнирда мазкур клублар қатнашади.

Ўзбекистон:
1. "Пахтакор"
2. "Сўғдиёна"
3. "Насаф"

Эрон:
4. "Персеполис"
5. "Сепахон"
6. "Истиқлол" (Теҳрон)
7. "Фулад"

Тожикистон
8. "Истиқлол" (Душанбе)
9. "Хўжанд"

Туркманистон:
10. "Олтин Аср"
11. "Ахал"

Қирғизистон:
12. "Дордой
13. "Нефтчи"

Афғонистон:
14. "Тўфон Херрируд"

CAFA мунтазам чемпионати ОЧЛ ёки ОФК кубогига муқобил бўлмайди, аксинча мазкур мусобақаларга йўлланма беради. Марказий Осиё Футбол Федерациясига аъзо мамлакатларнинг миллий биринчиликлари 2-дивизионларга айлантирилади ва одатий тартибда давом этаверади. Масалан, Қаршининг "Насаф" жамоаси CAFA чемпионатини ютган мавсумда "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионлигини тантана қилиши мумкин. Бунда Наманган жамоаси ОЧЛга эмас, CAFA биринчилигига йўлланма олади ва қитьа миқёсидаги турнирда иштирок этиш учун яна бир мавсум юқори дивизионда курашиши керак бўлади. CAFA чемпионатида энг паст натижа қайд этган ўзбек клуби эса автоматик равишда қуйи дивизионга тушиб, "Навбаҳор"нинг ўрнини тўлдиради.

Бу ғоя бизга нима беради?
Аввало, ажойиб футбол муҳити. Мухлислар яна стадионларга қайтади. Ўзбекистон чемпионати баҳсларига нисбатан халқаро жамоалар юртимизга ташриф буюрганида стадионларимиз атрофи гавжумлашиб қолиши ҳеч кимга сир эмас.
Иккинчидан, жуда кучли рақобат. Эрон, ўзбек ёки тожик клубларининг бир-биридан ўзишга ҳаракати минтақадаги футбол ривожига кескин таъсир қилар эди. (тасаввур қилинг, ҳар турда АГМК - "Истиқлол" ўйинидан кам бўлмаган баҳслар)
Бундан ташқари, минтақада яхлит футбол бозори пайдо бўлади. Яъни CAFAга аъзо бир мамлакат фуқароси, бошқасида легионер ҳисобланмайди. Бу эса футбол орқали нон топаётган юртдошларимиз сонини кўпайтириши мумкин. Академиядан чиқиб, ўзбек клублари таркибига кира олмаган ёш иқтидор нисбатан кучсизроқ қирғиз жамоасидан қўним топа олади. Минтақа халқлари орасидаги алоқалар янада ривожланади. Шунингдек, трансляция ҳуқуқини минимум 5 та давлатга сотган лига ўзини-ўзини ривожлантиришда давом этади. CAFA таркибидаги мамлакатларда бошқа аъзоларнинг миллий биринчиликларига нисбатан қизиқишам ортади.

P.s.: Албатта, юқоридаги фикрлар мутлоқ шахсий ва айни замонда утопия. Лекин, 24 соат олдин Европа Чемпионлар Лигаси атрофида содир бўлган воқеаларни ҳам тахмин қила олмасдик. Йиллар ўтиб, футбол хусусийлашиб кетса, бу каби ғояларнинг ҳақиқатга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Балки, ўзим амалга оширарман қачондир:)

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика