Марк Вильмотс: "Россияга қарши ўйинда нимчорак финал масаласини ҳал қилмоқчимиз"
20 июн 2014 16:45
Янгиликлар
Марк Вильмотс: "Россияга қарши ўйинда нимчорак финал масаласини ҳал қилмоқчимиз"
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотснинг айтишича, жамоаси Россияга қарши ўйинда фақат ғалаба учун ўйнайди.
"Ўйинчиларимиздан ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Бизда ҳар ҳил вариантлар бор. Барча футболчилар терма жамоа либосида ҳаракат қилишни истайдилар.
Россия - тажрибали терма жамоа. Лекин, ютишга умид қиламиз. Бельгия ҳеч қачон дуранг учун ҳаракат қилмайди. Нимчорак финални нақд қилиш учун ҳам ғалаба қозонишимиз лозим. Ушбу масалани иложи борича тезроқ ҳал қилмоқчимиз", - дейди бельгияликлар бош мураббийи.
Фикрлар