
"Ўйинчиларимиздан ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Бизда ҳар ҳил вариантлар бор. Барча футболчилар терма жамоа либосида ҳаракат қилишни истайдилар.
Россия - тажрибали терма жамоа. Лекин, ютишга умид қиламиз. Бельгия ҳеч қачон дуранг учун ҳаракат қилмайди. Нимчорак финални нақд қилиш учун ҳам ғалаба қозонишимиз лозим. Ушбу масалани иложи борича тезроқ ҳал қилмоқчимиз", - дейди бельгияликлар бош мураббийи.