UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  2 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  16 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  12 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  39

Марио Балотелли: "Маҳорат борасида Месси ва Роналду даражасида эдим, аммо барча имкониятларни бой бердим" Янгиликлар

Марио Балотелли: "Маҳорат борасида Месси ва Роналду даражасида эдим, аммо барча имкониятларни бой бердим"

"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Недум Онуоха Марио Балотелли ўзини Месси ва Роналду билан солиштирганини ёдга олди.

"Биз "Манчестер Сити"да 2011/12 йилги мавсумда атиги ярим йил бирга ўйнадик, аммо бу вақт Англияга 20 ёшида ташриф буюрган йигитчани тушуниш учун етарли эди.

Мен доим бир воқеани эслайман. Базада кимдир Криштиану Роналду ва Лионел Мессини муҳокама қиларди. Марио суҳбатга қўшилиб, улардан ёмонроқ ўйнамаслигини айтди.

Хонадаги ҳамма жим бўлиб қолди, лекин Марионинг юзи умуман ўзгармади. У бу гапни жиддий қиёфада айтди.

Марио чиндан ҳам бошқалардан фарқ қиларди. Мен у билан ўтган ҳафта гаплашдим ва бу одам буткул ўзгаргани гувоҳи бўлиб, кўзларимга ишонмадим.

Месси ва Роналду ҳақидаги суҳбат ҳақида гапирар экан, Марио шундай дейди: "Мен улар билан бир савияда бўлиш учун бир нечта имкониятларни бой бердим. Лекин маҳорат борасида улар билан бир хил бўлганимга юз фоиз аминман. Бироқ барча имкониятларни бой бердим.

Ҳозир улар билан бир савиядаман, дея олмайман. Роналду нечта "Олтин тўп" қўлга киритган? Бештами? Ҳеч ким ўзини Месси ва Роналдуга тенглаштира олмайди. Агар футболчилик маҳорати ҳақида гапирадиган бўлсак, менда ҳасад қиладиган ҳеч нарса йўқ", - дея Онуоха Балотеллининг сўзларини келтирди.

Марио ҳозирда Туркияда "Адана Демирспор" жамоасида тўп суради. У жорий мавсум чемпионатнинг 22 ўйинида 10 та гол урди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика