UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  0 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  1 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12

"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..." Янгиликлар

"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."

Хабаригиз бор, Эрлинг Холанд бошчилигидаги Норвегия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига деярли чиқиб бўлди.

Норвегия терма жамоаси охирги март 1998 йилги мундиалда иштирок этган. Жамоа 1938, 1994 йилларда ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашган. Аммо ҳозир 1982 йилги ЖЧ саралаши доирасидаги ўйинни ёдга оламиз.

1981 йилнинг 9 сентябрь куни Ослодаги "Уллевол" стадионида Норвегия ва Англия ўртасида Испания мезбонлигидаги Жаҳон чемпионати  саралаши доирасидаги ўйин бўлиб ўтган.

Ўша ўйинда мезбонлар Англияни 2:1 ҳисобида сенсацион тарзда мағлуб этган ва норвегиялик шарҳловчи Бьёрге Лиллелиен жонли эфир вақтида ўзининг ҳиссиётларини ушлаб тура олмай, ажойиб монологни дунёга келтиради. Айнан ўша монолог Лиллелиенни жаҳонга машҳур қилади ва дунёнинг турли бурчакларида ҳамон унинг ўша шарҳига пародиялар айтиб турилади.

Дастлаб 15-дақиқада инглизлар Браян Робсоннинг голи эвазига ҳисобни очишган. 35-дақиқада Том Лунд ҳисобни тенглаштирди. 41-дақиқада Халлвар Торесен гол уриб, Норвегияни олдинга олиб чиққан - 2:1. Ўйин тугаши билан шарҳловчи хурсандлигидан мана шу монологни "яратган" (агар инглиз тилини тушунсангиз видеони кўрганингиз маъқул):




"Биз дунёда энг зўрмиз! Биз дунёда энг зўрмиз! Биз Англияни футболда 2–1 ҳисобида енгдик!! Бу мутлақо ҳайратланарли! Биз Англияни енгдик!

Англия – қаҳрамонлар туғилган юрт.

Лорд Нелсон, Лорд Бивербрук, Сэр Уинстон Черчилль, Сэр Энтони Иден, Клемент Эттли, Генри Купер, Леди Диана – биз уларнинг ҳаммасини енгдик.

Биз уларнинг ҳаммасини енгдик!

Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми?

Маргарет Тэтчер, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор.

Менда сенга хабар бор: Биз Англияни жаҳон чемпионатида футболдан чиқариб юбордик.

Маргарет Тэтчер, сенинг тилингда, Нью-Йоркдаги Мэдисон Сквер Гарден атрофидаги бокс барларида айтилганидек:

"Сенинг йигитларинг қаттиқ мағлубиятга учради! Сенинг йигитларинг қаттиқ мағлубиятга учради!"



Аммо шарҳловчининг шунча хурсандчилиги узоққа чўзилмайди Норвегия охирги турда сафарда Венгрияга ютқазиб саралаш гуруҳида охирги ўринни эгаллайди. Англия эса ўз майдонида Венгрияни мағлуб этиб Жаҳон чемпионатига чиққан эди. Аммо 1987 йилда 60 ёшида вафот этган Бьёрге Лиллелиеннинг ушбу ўйиндаги шарҳи тарихдан абадий жой олди. 

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
13 окт 16:40:09
Ўзбек футболининг муҳлиси
Барибир чиқа олмаган эканку викинглар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика