Марез нега "Арсенал"га ўтмоқчи?

Aslanov Jasurbek
23 июн 2017, 11:16
"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Рияд Марез "Арсенал"га ўтмоқчи, чунки унга "тўпчилар" устози Арсен Вергернинг иш услуби ёқади.

Айни дамда Марез ўз оиласи билан Мальдив оролларида дам олмоқда ва ҳозирча келажаги борасида қарор қабул қилгани йўқ. Олдинроқ футболчи "Лестер"ни тарк этмоқчилиги ҳақида айтган эди, унга "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

Сўнгги мавсум 26 ёшли Марез "Лестер" сафида 48 та учрашув ўтказди ва 10 та гол уриб, 7 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com