Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"
25 ноя 19:45
Янгиликлар
Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйин олдидан бир қатор саволларга жавоб берди.
"Бу муҳим ҳафта. "Барселона"га қарши ўйин ва якшанба куни "Арсенал"га қарши Премьер-лига ўйини турли сабабларга кўра муҳим, аммо биз ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашишимиз зарур.
"Барселона"нинг юқори ҳимоя чизиғи — муҳим омил, аммо биз тўпсиз ҳам эҳтиёт бўлиб ўйнашимиз лозим. Улар ҳар доим кўп имкониятлар яратади ва гол уради. Биз ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак", – деди Мареска.
"Челси" майдонидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар