Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди
28 май 20:20
Янгиликлар
Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди
Аргентиналик афсона Диего Марадона мухлислари футболчини ўлдиришда айбланаётган шифокор Леопольдо Лукега ҳужум қилишди. Бу ҳақда TN хабар тарқатди.
Манбага кўра, мухлислар суд биноси ташқарисида Лукенинг бошига байроқ билан уришган.
Қайд этиш жоиз, суд 192 нафар гувоҳни тинглаши, тиббий кўрик ва хулосалар, аудиоёзувлар ва шифокорларнинг ёзишмаларини ўрганиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ етти нафар шифокор ва ҳамшира Диего Марадонанинг ўлимига алоқадорликда айбланиб суд қилингани маълум бўлганди. Айбланувчилар аргентиналикнинг ўлимига сабаб бўлган эҳтиётсизликда гумон қилинмоқда. Шифокорлар айби исботланса, улар 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрида Тигредаги уйида миокард инфарктидан вафот этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар