UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  2 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  4 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  3 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   12 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  1 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4

Мақсади улуғ, медиаси қуруқ Янгиликлар

Мақсади улуғ, медиаси қуруқ

2021 йил февраль ойида клубларимизнинг матбуот хизматига нисбатан муносабати ҳақида мақола ёзган эдим.

Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?!

Орадан йиллар ўтса ҳам муаммо ҳамон актуал бўлиб қолмоқда.

"Бунёдкор" клуби ўтган йил Суперлигада қолиш учун катта пул сарфлади. Янги мавсум учун ҳам яхшигина трансферларга қўл урмоқда. Клуб бўлажак мавсумда мавқеини тиклаш учун яхшигина сармоя киритмоқда.

Лекин, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам "Бунёдкор"дек катта клубнинг матбуот хизмати ночор аҳволда. Масалан, клубда фотограф ҳам, фотоаппарат ҳам йўқ. Ўзим фото билан ҳам ишлаганим учун менга бу жабҳадаги муаммо яққолроқ кўринади. Қандай қилиб бундай клубда на фотограф, на фотоаппарат бўлмаслиги мумкин?

Клубнинг ҳар қадамини ёритиб борадиган матбуот котиби ҳар сафар бошқа фотографлардан илтимос қилиб расм сўрайди. "Бунёдкор" матбуот хизматидагилар бошқа фотографлардан илтимос қилиб расм сўраб юриши клуб учун жуда уятли ҳолат. Идеалда исталган клуб бундай ҳолатни иснод деб қабул қилиши лозим.

Барака топгурлар, бюджетдан озгина маблағни матбуот хизматини ривожлантиришга ҳам сарфланглар. Бу фақат "Бунёдкор"га эмас, ҳамма клубларимизга тегишли.


Матбуот хизматида етарлича ходимлари йўқ клубларимиз кўп, баъзиларида ходим бўлса ҳам етарли техника олиб берилмаган. Матбуот хизматидагилар ҳам одамми деган шиорга амал қилишни тўхтатмасак бу ҳол ўнгланмайди.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика