UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  0 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  1 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  11 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  88 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6

Мансур Давлетов: "Хоразм"ни олий лигага олиб чиқиш учун бор кучни ишга соламиз" Янгиликлар

Мансур Давлетов: "Хоразм"ни олий лигага олиб чиқиш учун бор кучни ишга соламиз"

Бу йил олий лигага чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўяётган жамоалари орасида Хоразм ҳам бор.
Жамоа айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Шу аснода бош мураббий Мансур Давлетов билан суҳбатлашдик.

- Пойтахтдаги "Геофизика" қароргоҳида йиғин олиб бормоқдамиз. Машғулотлар билан бир қаторда синов-назорат учрашувларини ҳам ташкил этиб, футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиряпмиз", -  дея гап бошлади Хоразм бош мураббийи.

- Йиғинни Тошкентга кўчирганимиздан кейин таркибимизга бир қатор янги ўйинчилар келди. Хусусан, Илёс Хайров, Санжар Баратов, Аллаёр Реимов, Низом Норов сингари футболчиларни айни дамда синовдан ўтказяпмиз. Ундан ташқари яқин кунларда асли урганчлик Темур Бекчановнинг ҳам келиши кутилмоқда. Ўйлайманки расмий баҳслар бошлангунга қадар таркибни шакллантириб, асосий таркиб ўзагини аниқлаб оламиз.

- Ўтказган ўйинларимиздан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Ҳар бир чизиқда камчиликлар бор. Уларни бартараф этиш учун машғулотларда ишлаяпмиз.

- Бу йил раҳбарият олдимизга жиддий вазифа қўйди. Яъни унга кўра жорий мавсум "Хоразм"ни кучлилар сафига олиб чиқиш. Уни бажариш учун мураббий сифатида бор билим ва маҳоратимни ишга солишга тайёрман. Ҳаммасини мавсум кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика