Маненинг оёққа туришига 8 ҳафтагача вақт керак бўлади

Aslanov Jasurbek
10 апр 2017, 18:45
"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Маненинг сафга қайтиш муддати маълум бўлди.

Футболчи "Эвертон"га қарши АПЛнинг 30-тур баҳсида жароҳат олиб, 11 апрелда операция қилинган эди.

Маълумотларга кўра, даволаниш учун 25 ёшли форвардга 8 ҳафта керак бўлади. Мане июлдаги мавсумолди йиғинларгача сафга қайтиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Садио Мане АПЛнинг 27 та учрашувида майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool Echo