Мане: “Сенегалнинг 60-70 фоиз аҳолиси “Ливерпул”дан кетишимни хоҳлаяптими?”

Eldor Akmurzayev
4 июн 2022, 09:30
Садио Манега “Ливерпул”даги келажаги ҳақида савол беришди.

“Сенагалнинг 60-70 фоиз аҳолиси “Ливерпул”дан кетишимни хоҳлаяптими? Уларнинг истагини амалга ошираман! Тез орада кўрасиз”, дейди Мане.

30 ёшли форвард якунланган мавсум “қизиллар” либосида 51 баҳсда қатнашиб, 23+5 натижага эришди. Аввалроқ, ҳужумчи “Бавария” билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб қўйгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano