

"Bild" хабарига кўра, 30 ёшли сенегаллик футболчининг тўлиқ реабилитацияси тахминан уч ой давом этади.
Шу тариқа, Садио Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида Франциянинг ПСЖ жамоасига қарши биринчи ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Ўйин 2023 йилнинг 14 февралига белгиланган.
Мане жароҳат туфайли 20 ноябрь куни Қатарда бошланадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
Сенегаллик жорий мавсум мюнхенликлар сафида 23 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.



