Мане "Интер"га қарши ўйин ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
16 фев 2022, 23:12
"Ливерпуль" футболчиси Садио Мане ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Интер"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Оғир ўйин бўлади. "Интер" - Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Менимча улар Италия чемпионатида чемпионликни қўлга киритишса керак.

Иккала жамоанинг таркиби жуда яхши кўринишда. Юқори кайфият билан ўйинга келяпмиз ва интиқлик билан учрашувнинг бошланишини кутяпмиз.

ЕЧЛда ғолиб бўлишни истаймиз. Ҳа, бу қийин иш. Бироқ энг яхшилари бўлишни хоҳлаймиз", - деди Мане.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal