"Манчестер Юнайтед"нинг 3 футболчиси "Вест Хэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
20 сен 2019 16:35
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"нинг 3 футболчиси "Вест Хэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
МЮнинг уч футболчиси Англия чемпионати 6-тури доирасидаги "Вест Хэм"га қарши ўйингача тикланишга улгуришмайди.
Гап ҳимоячи Люк Шоу, ярим ҳимоячи Поль Погба ва ҳужумчи Антони Марсьял ҳақида кетмоқда.
Погба "Саутгемптон"га қарши ўйинда олган жароҳати сабаб августдан бери тикланиш жараёнида.
Марсьял ва Шоунинг жароҳатлари эса жиддийроқ. Улар "Кристал Пэлас" (1:2)га қарши ўйинда жароҳат олишган эди.
Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" 22 сенябрь куни "Вест Хэм" майдонига сафар уюштиришади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар