

49 ёшли аргентиналик мутахассисга "Манчестер Юнайтед"дан ташқари "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ушбу клуб вакиллари айрим шахслар орқали мутахассис билан музокаралар олиб борган. Аммо бу қай тариқа амалга ошаётгани маълум эмас.
"Манчестер Юнайтед" вақтинчалик бош мураббийи Ральф Рангник билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган.



