

Шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггида якунига етадиган 34 ёшли испаниялик битим якунланганидан сўнг клубдан кетади.
Мата "Манчестер Юнайтед"да 2014 йилнинг январидан бери ўйнаётган эди. У жамоа таркибида 285та ўйинда майдонга тушиб, 51та гол ва 47та ассист қайд этди.
Мата МЮ таркибида Англия Кубоги, Лига Кубоги, мамлакат Суперкубоги ва Европа Лигасида ғолиб чиққан.



