“Манчестер Юнайтед” сўнгги 5 йилдаги энг яхши натижасига эришди

11 май 2018, 07:58
АПЛнинг 31-тур қолдирилган ўйинида “Вест Хэм” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви 0:0 ҳисоби билан якунланди.

“Манчестер Юнайтед” очко йўқотган бўлса-да, мазкур дурангдан сўнг АПЛ якунига бир тур қолганда 78 очко билан 3-ўриндаги “Тоттенхэм”дан 4 очко юқорилаб кетди ва мавсумни 2-ўринда тугатадиган бўлди.

Ушбу натижа “қизил иблислар”нинг 2012/2013 йил мавсумидан бери қайд этган энг яхши натижаси бўлиб, ўшанда “Юнайтед” АПЛ чемпионига айланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sports.ru