"Манчестер Юнайтед" "Саутгемптон" футболчисини 75 миллион фунт эвазига харид қилиши мумкин
01 май 2022 13:43
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Саутгемптон" футболчисини 75 миллион фунт эвазига харид қилиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Жеймс Уорд-Проузга қизиқмоқда.
"Қизил иблислар"ни мавсум сўнггида қабул қилиб оладиган Эрик тен Хаг 27 ёшли англиялик жамоа ярим ҳимоясини кучайтиради деб ҳисобламоқда. "Саутгемптон" шу билан бирга футболчи билан 75 миллион фунт эвазига хайрлашишга тайёр.
МЮ шунингдек "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсга қизиқмоқда, аммо ўйинчи клуб учун Уорд-Проуздан кўра анча қимматга тушишини тушунишади.
Уорд-Проуз 2021/22 йилги мавсум "Саутгемптон" таркибида 39та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 8та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар