"Манчестер Юнайтед" сардори ўзгариши мумкин
29 авг 2022 20:58
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг сўнгги икки ўйинда жамоани бошлаб тушган Бруну Фернандешни мақтади.
Португалиялик ярим ҳимоячи "Ливерпуль" ва "Саутгемптон"га қарши ўйинларда клуб сардори сифатида ҳаракат қилди.
Тен Хагнинг таъкидлашича, Брунунинг сардор этиб тайинланиши жамоа ўйинини жонлантирган.
Эслатиб ўтамиз, манкунианликларнинг асосий сардори ҳимоячи Харри Магуайр саналади, инглиз футболчиси сўнгги икки ўйинни жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Унинг сардорлигидаги дастлабки икки ўйинда "Манчестер Юнайтед" имкониятни бой берди.
Бироқ Тен Хаг Фернандешнинг доимий равишда сардорга айланиши ҳақида гапирмаган.
Фикрлар