"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
21 май 2024, 11:59
"Манчестер Юнайтед" Жейдон Санчонинг нархини тушириш ниятида эмас.

Клуб ҳамон англиялик трансфери учун 50 миллион фунт сўрамоқда. Ўтган йил ёзида ҳам манкунианлар айнан шундай сумма талаб қилганди.

Футболчининг ўзи фаолиятини "Боруссия"да давом эттиришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жейдон ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Боруссия"да ижарада  ўтказди. Чемпионатнинг 14 учрашувида майдонга тушган вингер 2 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: tribalfootball.com