"Манчестер Юнайтед" Роналдуга ўринбосар топди

Sherzod Nurmatov
27 сен 2022, 19:10
МЮ ҳужумчи Криштиану Роналду қишда жамоани тарк этса, унинг ўрнига бошқа футболчини олиб келади.

Англияликлар ПСВнинг нидерландиялик форварди  Коди Гакпонинг трансферига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Forbes".

"Манчестер Юнайтед" Нидерландия клуби Гакпонинг трансфери муваффақиятли амалга ошишига ишонмоқда.

23 ёшли Гакпо жорий мавсум миллий чемпионатда 7 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Forbes