

"Express" хабарига кўра, манкунианликлар 27 ёшли футболчини 75 млн фунтга сотиб юборишга тайёр турибди. Унга ПСЖ, "Ювентус" ҳамда "Реал" каби клублардан қизиқишлар бўлмоқда.
Погба 2016 йилда МЮга ўтганди. У ушбу мавсумда 21 ўйинда 2 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.



