UZ

"Манчестер Юнайтед" Нуну Мендешга қизиқмоқда Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Нуну Мендешга қизиқмоқда

"Манчестер Юнайтед" Португалиянинг "Спортинг" клуби ўйинчиси Нуну Мендешни нишонга олди.

"Қизил иблислар" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ўнг қанот ҳимоя чизиғининг кучайтирилишига эҳтиёж сезмоқда. Алекс Теллес сентябрга қадар жароҳатидан тикланади, Люк Шоу эса Евро-2020дан сўнг ҳали оптимал формасини тиклаб олмади.

19 ёшли Нуну Мендеш бир йил олдин "Спортинг"да дебют қилган бўлса ҳам, якунда асосий таркиб ўйинчисига айланди.

Мендеш бутун мавсум "Спортинг" сафида 35та ўйинда майдонга тушди. Унинг товон пули 70 миллион еврога тенг.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика