

"Манчестер Юнайтед" АПЛ етакчиси "Ливерпул"дан 27 очкога ортда қолмоқда.
Айни дамда Рубен Аморим жамоаси 24 ўйинда 29 очко жамғариб, жадвалда 13-поғонани эгаллаб турибди.
Чемпионат етакчиси "Ливерпуль" ҳисобида (23 ўйинда) 56 очко мавжуд.
Ўтган мавсум 24-турдан кейин "Манчестер Юнайтед" 41 очко билан 6-ўринда бораётганди.
Ўшанда ҳам "Ливерпуль" етак бўлиб, мерсисайдликлар 24 ўйинда 54 очко жамғаришни уддалаганди.



