UZ

Сўнгги янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" "Монако" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" "Монако" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Виссам Бен-Йеддер манкунианлар диққат-марказида.

"Media Foot Marseille" хабарига кўра, 31 ёшли форвард МЮ ҳужум чизиғини кучайтириб бериши назарда тутилмоқда. Қўшимча қилинишича, футболчига АПЛнинг бошқа бир клуби – "Вулверхэмптон" томонидан қизиқиш мавжуд.

Бен-Йеддер 2019 йилнинг августидан бери "Монако" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум "монегасклар" сафида барча мусобақаларда 52 та ўйинда қатнашиб, 32 та гол урган ва 7 та голли узатма қайд этган. Унинг "Монако" билан келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика