"Манчестер Юнайтед" "Монако" ҳимоячисига қизиқмоқда
27 апр 2023 18:56
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Монако" ҳимоячисига қизиқмоқда
"Монако" ҳимоячиси Вандерсон "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.
Бу ҳақда "RMC Sport" хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, манкунианлар 21 ёшли бразилияликнинг трансфери бўйича таклифни ҳозирдан тайёрламоқда.
Вандерсон "Монако"да 2022 йилнинг январидан буён тўп тепади. Жорий мавсумда у жамоа сафида барча турнирларда 34 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ҳамда 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар