"Манчестер Юнайтед" Мессининг отаси билан трансфер борасида гаплашди

Mirjalol Normatov
28 авг 2020, 13:45
Журналист Танкреди Пальмери ўз твиттерида "Манчестер Юнайтед" Лео Мессини трансфер қилиши мумкинлиги борасида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2:8 ҳисобидаги мағлубиятдан кейинги куниёқ Лео Мессининг отаси ва агенти футболчини бошқа жамоага олиб ўтиш ишларини бошлаб юборган.

Унга ПСЖ ва "Манчестер Сити" бир неча бора таклиф билан чиққан, бироқ у бунга рад жавобини берган. Ўтган бир неча кунлар давомида агент "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб борган. Ҳозирча натижалар мавҳум.

Англия телевидениесида эса эксперт Кьеран Магуайр ўз кўрсатуви орқали Мессининг МЮга кўчиб ўтиш имкониятларини юқори баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›