"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини белгилаб олди

Mirjalol Normatov
26 авг 2018
Европанинг бир неча жамоалари курашаётган Антони Марсьяль "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.

"Daily Star" хабарига кўра, манкунианликлар футболчининг нархини белгилаб олган. Франциялик 87 млн фунт тўлансагина, жамоани тарк этади.

Олдинроқ унинг хизматларига "Севилья" томонидан қизиқишлар борлиги борасида маълумотлар тарқаганди. Жамоанинг асосий таркибига кира олмаётгани учун Марсьяль ҳам жамоадан кетишни истамоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Star